Эълон

“BUXORONEFTGAZPARMALASH” акциядорлик жамияти илова қилинган техник шартлар ва махсус сўровнома мувофиқ ташкилотнинг 2022-2024 йиллардаги молия-хўжалик фаолиятининг махсус аудитини ўтказиш учун аудиторни ташкилотини танлаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун манфаатдор ташкилотлар таклиф этилади.

Танлов натижаларига кўра мустақил ташкилот ва аудитни ўтказиш муддатлари тасдиқланади.

Танлов таклифи қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олиши керак:

– танловда иштирок этиш учун ариза, таклиф қилинаётган шартлари кўрсатилган шартнома (хизматлар нархи, ишни якунлашнинг тахминий муддати ва бошқалар);

– давлат руйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, тегишли иштирокчи лицензиянинг, малака гувоҳномасининг ва ходимлар гувоҳномасининг нусхалари;

– халкаро бухгалтерия сертификатига (CIPA, ACCA, CPA ёки ISA буйича, халқаро аудит бўйича имтихонни ўз ичига олган бошқа халқаро бухгалтерия сертификатларига) эга булган аудиторнинг мавжудлиги;

– аудит сохасида камида 8-10 йил иш тажрибаси.

Таклиф бўйича ҳужжатлар 02.05.2025 йил соат 17:00 гача қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун тижорат таклифларини “BUXORONEFTGAZPARMALASH” АЖнинг buhoro-ngp@mail.ru расмий электрон манзилига юборинг.

Белгиланган муддатдан кейин такдим этилган ва талабларга жавоб бермайдиган тижорат таклифлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

“BUXORONEFTGAZPARMALASH” АЖ расмий веб сайти : www.bngp.uz/

Илова :

– махсус сўровнома билан ишлашни бажариш учун техник шартлар (pdf).