- 2025 йил натижалари бўйича тузилган молиявий ҳисоботни миллий аудит стандартларидан келиб чиқган ҳолда аудиторлик текшируви ўтказиш учун;
- 2025 йил натижалари бўйича ҳалқаро стандартлар асосида тузилган молиявий ҳисоботни ҳалқаро аудит стандартларидан келиб чикган ҳолда аудиторлик текшируви ўтказиш учун;
- 2025 йил натижалари бўйича самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорининг текшируви бўйича.

Танловда қатнашишга қўйидаги ташкилотлар иштироки назарда тутилади:
- аудиторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензияга ва Суғурта полисига эга корхоналар;
- Халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартлари (аудит, ҳисоботлар ХМҲСга мувофиқлиги) бўйича хизмат кўрсатиш билан боғлиқ (уч йилдан кам булмаган) амалий тажрибага эга бўлиш;
- ўз ходимлари рўйхатида халқаро молиявий ҳисобот стандартлари, халқаро аудит стандартлари бўйича зарурий бухгалтерлик, аудиторлик малакасига эга, халқаро тан олинган сертификатларга (ACCA, DipIFR ,CPA, CIPA) ҳамда 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга мутахассислар мавжуд ташкилотлар.
Танлов таклифи қўйидаги ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:
- танлов иштирокчисининг хизматлари нархи кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиш таклифи, тўловни амалга ошириш тартиби;
- ташкилотга тегишли бўлган маълумот, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
- аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича тегишли лицензия нусхаси;
- текширишда қатнашадиган аудиторларнинг касбий даражасини белгиловчи сертификат нусхаси, ҳалқаро сертификатлар ва корпоратив бошқарув ёки қимматли қоғозлар бозори мутахасислигини тасдиқловчи аттестат нусхаси;
- суғурта полиси нусхаси.
Аудиторлик текшируви ўтказиш учун таклифлар тақдим этиш муддати 13.03.2026 йилгача белгиланади.
Жамият манзили – Бухоро вилояти, Караулбозор тумани, Буюк ипак йўли кўчаси 4, индекс 200900.
Жамиятнинг электрон почта манзили: buhoro-ngp@mail.ru.
Маълумот учун телефон: + 998 50-050-26-36
