“Бухоронефтгазпармалаш” АЖ акциядорлари диққатига!

 “Бухоронефтгазпармалаш” АЖ 2026 йил “21” январ куни соат 10-00 да Коровулбозор тумани, Буюк ипак йўли кўчаси 4 уй манзили бўйича жойлашган жамият мажлислар залида жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2026 йил “15” январ ҳолати билан тузилган.                                                                             

Кун тартиби:

  1. “Бухоронефтгазпармалаш”АЖ акциядорлари йиллик  умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркиби ва регламентини тасдиқлаш.
  2. “Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятининг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолият якуни, “Бизнес-режа” ва ўрта муддатга белгиланган ривожлантириш стратегияси бажарилиши борасидаги бошқарувнинг ҳисоботи муҳокамаси.
  3. “Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятининг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолият якуни бўйича миллий аудит  стандартларидан ва ҳалкаро аудит стандартларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган аудиторлик текшируви ҳамда 2024 йил якуни бўйича самарадорликнинг муҳим кўрсатгичлари, самарадорликнинг йиғинди кўрсатгичи қиймати ва уларнинг йил якуни бўйича бажариш ҳисобининг текшируви борасидаги аудитор хулосаларини кўриб чиқиш.
  4. Жамиятнинг 2024 йил якуни билан корпоратив бошқарув тизими  баҳоланиши борасидаги аудитор хулосаси муҳокамаси.
  5. «Бухоронефтгазпармалаш» АЖ кузатув кенгашининг 2024 йил якуни билан хисоботини кўриб чиқиш.
  6. “Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятининг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи тасдиқланиши.
  7. “Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятининг ижроия органига 2025 йилда тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларнинг энг юқори миқдорларини тасдиклаш.                              
  8. Жамият кузатув кенгаши таркибига киритиладиган ўзгаришларни тасдиқлаш.
  9. Жамиятнинг амалдаги таркибий тузилмасига киритиладиган ўзгаришларни ҳисобга олиб, янги матнда тасдиқлаш масаласи муҳокамаси.
  10. «Бухоронефтгазпармалаш»  акциядорлик жамиятининг оммавий танлов ўтказиш бўйича Низоми тасдиқланиши.
  11. Жамият Уставига янги фаолият тури билан шуғулланиш борасидаги қўшимчани киритиш муҳокамаси.

Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик вақтида қўйидаги ахборотлар билан танишишингиз мумкин:

  • жамият акциядорларининг умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг сон ва шахсий таркиби бўйича маълумот;
  • “Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятининг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолият якуни бўйича бошқарув ҳисоботи;
  • аудиторлик ташкилотининг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолият якуни бўйича миллий аудит  стандартлардан ва ҳалкаро аудит стандартларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган аудиторлик текшируви, шунингдек самарадорликнинг муҳим кўрсатгичлари, самарадорликнинг йиғинди кўрсатгичи қиймати ва уларнинг йил якуни бўйича бажариш ҳисобининг текшируви борасидаги ҳулосалари;
  • 2024 йил якуни билан корпоратив бошқарув тизими баҳоланиши борасидаги аудитор хулосаси;
  • кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботи;
  • жамиятининг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи;
  • «Бухоронефтгазпармалаш»  акциядорлик жамиятининг оммавий танлов ўтказиш бўйича Низоми лойиҳаси;
  • Давлат активларини бошқариш агенлигининг кузатув кенгаши таркибига ўзгариш киритиш борасидаги 2025 йил 3 июлдаги 02/09-2-17/2007- сонли, 2025 йил 27 октябрдаги 02/09-2-17/3627-сонли, 2025 йил 13 ноябрдаги 02/09-2-17/3868- сонли хатлари;
  • Ихтисослашган эксперт компанияси-“STANDART NORMATIV” МЧЖ томонидан қилинган таҳлил ва якуний хулосага асосан жамиятнинг амалдаги таркибий тузилмасига киритиладиган ўзгаришлар лойиҳаси.

 Жамият электрон почта манзили:  Buhoro-ngp@mail.ru., акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими (+998-50)  050-26-36. Иштирокчиларни рўйхатга олиш:  2026 йил “21” январ  куни соат 09.00 дан 10.00 гача.

Ёнингизда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат бўлиши сўралади.

Кузатув кенгаши.