«Бухоронефтгазпармалаш» АЖ< Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси(комплаенс хизмати) раҳбари лавозимига танлов эълон қилинади

Жамият жойлашув манзили: Бухоро вилоят, Қараулбозор шаҳри, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 4-ўй.
Асосий фаолият йўналиши: нефт ва газ қудуқларини қуриш ва пармалаш.
Комплаенс хизматининг асосий мақсади Жамиятда, шунингдек, унинг таркибий бўлинмаларида коррупцияга қарши кураш бўйича ISO37001:2016 халқаро стандарти талабларига жавоб берувчи комплекс тизимни, хусусан, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, Жамият тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, Жамият тизимида коррупцияга қарши профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлашдан иборат.
Комплаенс хизматининг асосий вазифалари:
• Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш;
• Жамиятда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
• Жамиятда коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;
• коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва Жамиятлари билан ҳамкорликни олиб бориш.

Номзодларга қуйиладиган талаблар:
• қуйидаги йўналишлардан бири бўйича олий маълумотга эга бўлиш: юриспруденция; иқтисодиёт; молия; солиқ; аудит; ахборот-коммуникация технологиялари; менеджмент; нефтегаз иши.
• мутахасислиги бўйича камида икки йил иш тажрибасига эга бўлиш;
• иқтисодиёт ёки коррупцияга оид жиноятлар юзасидан судланганлик ҳолатининг мавжуд бўлмаслиги;
• компютер техникаси ва аҳборот-коммуникация технологиялари билан ишлашда малака ва кўникмалашга эга бўлиш;
• корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини тахлил қилиш қобилияти эга бўлиш;
• “Давлат харидлари тўғрисида”ги 22.04.2022 йилдаги ЎРҚ-684-сонли қонун талабларига асосан товар (хизмат, ишлар) харидлари тартибини билиш;
• корпоратив қонунчилиги асосларини билиш;
• коррупцияга қарши курашиш соҳасида норматив-ҳуқуқий хужжатларни билиш;
• аффилланган шахслар билан битимларни тахлил қилиш кўниқмаларига эга бўлиш;
• тезкор маълумотларни олиш ва улар бўйича ишлашни ташкил қила олиш кўникмасига эга бўлиш;
• келажакда махфий ҳужжатлар билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштирилишига тўсқинлик қилувчи салбий ҳолатларнинг мавжуд бўлмаслиги;
• коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш мақсадида, номзоднинг молиявий қарздорлиги ёки моддий мажбуриятларга эга бўлмаслиги;
• давлат тилини эркин ва малакали билиш талаб этилади, инглиз ва рус тилларини билиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Танловда иштирок этиш учун номзод қуйидаги хужжатларни тақдим этиши керак:

  1. Танловда иштирок этиш учун ариза илова қилинадиган хужжатлар рўйхати ва алоқа маълумотлари кўрсатилган холда;
  2. Анкета;
  3. Паспорт нусҳаси (ёки шахс тасдиқловчи бошқа хужжат);
  4. Олий маълумот тўғрисидаги хужжат нусҳаси, қўшимча маълумот, илмий даража ёки малака, малака ошириш бўлганда (тегишли тасдиқловчи хужжат нусҳаси);
  5. Меҳнат дафтарчаси ва/ёки иш стажини тасдиқловчи хужжат нусҳаси;
  6. 3,5х4,5 хажмда 4 дона фоторасм.

Аризалар илова қилинган хужжатлар билан 2022 йил 12 январ соат 17.00га қадар Бухоро вилоят, Қараулбозор шаҳри, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 4-ўй манзили бўйича қабул қилинади. Электрон манзил: bngp@mail.ru. Алоқа учун телефон рақам/факс (0365) 364-16-02, (0365) 364-17-96.
Дастлабки танлов ўтказиш санаси 2022 йил 13 январ соат 11.00
Қўшимча маълумотларни олиш учуш жамиятнинг ходимларни бошқариш бўлимига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Алоқа учун шахс: ходимларни бошқариш бўлими бошлиғи – Ш.Х.Каримов.