“Бухоронефтгазпармалаш” АЖ 2025 йил “7” март куни соат 11-00 да Коровулбозор тумани, Буюк ипак йўли кўчаси 4 уй манзили бўйича жойлашган жамият мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2025 йил “3” март ҳолати билан тузилган.

Кун тартиби:
- “Бухоронефтгазпармалаш”АЖ акциядорлари навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркиби ва регламентини тасдиқлаш.
- Жамият Низомига ўзгариш киритилишини тасдиклаш (файлни юклаб олинг doc).
- Жамиятининг ташкилий тузилмасига ўзгариш киритилишини тасдиклаш.
- Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Кузатув кенгаши тўгрисидаги Низоми”ни тасдиқлаш (файлни юклаб олинг doc).
- Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Ижро органи тўгрисидаги Низоми”ни тасдиқлаш (файлни юклаб олинг doc)
- Эрсориев Ризамат Янгибоевич ва Абдуллаев Охунжон Нўмонжон ўглининг кузатув кенгаши таркибидаги ваколатлари тугатилиши.
- Кузатув кенгаши таркибига янги аъзолар сайланиши.
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик вақтида қўйидаги ахборотлар билан танишишингиз мумкин:
• жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави лойиҳаси;
• жамиятнинг янги таҳрирдаги Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми лойиҳаси;
• Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Ижро органи тўғрисидаги Низом”и лойиҳаси;
Жамият электрон почта манзили: buhoro-ngp@mail.ru., акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими (+998-50) 050-26-36. Иштирокчиларни рўйхатга олиш: 2025 йил “7” март куни соат 09.00 дан 10.00 гача.
Ёнингизда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат бўлиши сўралади.
Кузатув кенгаши
