“Buxoroneftgazparmalash” акциядорлик жамияти акциядорларига 2022 йил 29 ноябр куни соат 12-00 да, Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани Буюк Ипак Йули-4 уй манзилида жойлашган акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида маълум қилади. Навбатдан ташқари йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2022 йил 23 ноябр куни (операцион кун оҳирига) ҳолатига шакллантирилади.
Йиғилиш кун тартиби:
1. “Buxoroneftgazparmalash ” AЖ aкциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий ва миқдорий таркибини тасдиқлаш.
2. “Buxoroneftgazparmalash” AЖ aкциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3. “Buxoroneftgazparmalash” AЖ коллегиал ижроия органи аъзоларига 2022 йилда тўланадиган рағбатлантишнинг энг юқори миқдорларини тасдиқлаш.
4. “Buxoroneftgazparmalash” AЖнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
5. Аффилланган шахслар билан 2022-2023 йилларда жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг 2022 йил якуни бўйича акциядорлар умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

Aкциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати кўйидагича:
1. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби ва ўтказиш регламенти;
2. “Buxoroneftgazparmalash” AЖ коллегиал ижроия органи аъзоларига 2022 йилда тўланадиган рағбатлантишнинг энг юқори миқдорлари тўғрисида маълумот;
3. “Buxoroneftgazparmalash” AЖ янги ташкилий тузилмаси;
4. Қонунчиликда қўрсатилган бошқа маълумотлар.
Рўйхатга олиш соат 11-00 да бошланади.
Aкциядорлар ўзи билан бирга паспорт ёки бошқа шаҳсини тасдиқловчи ҳужжати бўлиши.Aкциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши.
Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), алока рақамлари,электрон почта ва расмий веб-сайт манзили – “Buxoroneftgazparmalash” AЖ , Бухоро вилояти, Қоровулбозор шахри, Буюк Ипак Йўли кучаси, 4-уй, телефон/факс: (65)-364-17-96, (65)-364-16-02, (+998-93) 960-71-79, E-mail: buhoro-ngp@mail.ru, Веб-сайт: www.bngp.uz.
“Buxoroneftgazparmalash” AЖ Маъмурият.
