Корпоратив бошкарув тизимини
баҳоловчи инвестицион компаниялар диққатига!

«Бухоронефтгазпармалаш» акциядорлик жамияти  корпоратив бошқарув тизимини бахолаш учун танлов эълон қилади.

Танлов таклифи қўйидаги ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

  1.  ташкилот ҳақида қискача маълумот, шунингдек боғланиш учун маълумотлар;
  2.  корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун хизмат нархи ва ишларни бажариш муддати кўрсатилган ҳолда танловда  иштирок этиши тўғрисида иштирокчининг таклифи;
  3.  давлат руйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома;
  4. қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхалари;
  5. қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестати,  корпоратив бошқарувчи малака аттестати ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;

Танловда Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси (ҳозирги Давлат активларини бошқариш агентлиги) ҳамда корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг 2016 йил 25 июлдаги сўровномаси асосида текширув ўтказиб, тўлиқ сўровнома бўйича ҳисобот тақдим этувчи корхоналар иштирок этиши сўралади.

Текширув ўтказиш учун таклифлар тақдим  этиш муддати 13.03.2026 йилгача белгиланади.

Жамият манзили – Бухоро вилояти, Караулбозор тумани, Буюк ипак йўли кўчаси 4, индекс 200900.

          Жамиятнинг электрон почта манзили: buhoro-ngp@mail.ru.

Маълумот учун  телефон: + 998 50-050-26-36