Аудиторлик ташкилотлар диққатига!

«Бухоронефтгазпармалаш» акциядорлик жамияти  танлов эълон қилади:

  1. 2024 йил натижалари бўйича  тузилган молиявий  ҳисоботни  миллий аудит  стандартларидан келиб чиқган  ҳолда  аудиторлик текшируви ўтказиш учун;
  2. 2024 йил натижалари бўйича ҳалқаро стандартлар асосида тузилган  молиявий ҳисоботни ҳалқаро аудит стандартларидан келиб чикган ҳолда аудиторлик текшируви ўтказиш учун;
  3. 2024 йил натижалари бўйича самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорининг текшируви бўйича.

Танловда қатнашишга қўйидаги ташкилотлар иштироки назарда тутилади:

  • аудиторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензияга ва Суғурта полисига эга корхоналар;
  •  Халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартлари (аудит, ҳисоботлар ХМҲСга мувофиқлиги) бўйича хизмат кўрсатиш билан боғлиқ (уч йилдан кам булмаган) амалий тажрибага эга бўлиш;
  • ўз ходимлари рўйхатида халқаро молиявий ҳисобот стандартлари, халқаро аудит стандартлари бўйича зарурий бухгалтерлик, аудиторлик малакасига эга, халқаро тан олинган сертификатларга  (ACCA, DipIFR ,CPA, CIPA) ҳамда 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга мутахассислар мавжуд ташкилотлар.

 Танлов таклифи қўйидаги ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

  • танлов иштирокчисининг хизматлари нархи кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиш таклифи, тўловни амалга ошириш тартиби;
  • ташкилотга тегишли бўлган маълумот, шу жумладан  давлат рўйхатидан  ўтказилганлигини  тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
  • аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича тегишли лицензия нусхаси;
  • текширишда қатнашадиган аудиторларнинг касбий даражасини белгиловчи  сертификат нусхаси,  ҳалқаро сертификатлар ва  корпоратив бошқарув  ёки  қимматли қоғозлар бозори мутахасислигини тасдиқловчи аттестат нусхаси;      
  • суғурта полиси нусхаси.

Аудиторлик текшируви ўтказиш учун таклифлар тақдим  этиш муддати 23.11.2024 йилгача белгиланади.

Жамият манзили – Бухоро вилояти, Караулбозор тумани, Буюк ипак йўли кўчаси 4, индекс 200900.

          Жамиятнинг электрон почта манзили: buhoro-ngp@mail.ru.

Маълумот учун  телефон: + 998 50-050-26-36