Хурматли акциядор!

Хурматли акциядор!

“Бухоронефтгазпармалаш” АЖ 2026 йил “4” декабр куни соат 10-00 да Коровулбозор тумани, Буюк ипак йўли кўчаси 4-уй манзили бўйича жойлашган жамият мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2026 йил 30 ноябр ҳолати билан тузилган.
Кун тартиби:
1. “Buxoroneftgazparmalash” АЖ акциядорлари йиғилишининг саноқ комиссияси таркиби ва регламентини тасдиқлаш.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 647-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан “Buxoroneftgazparmalash” акциядорлик жамият кузатув кенгашига Давлат активларини бошқариш агентлиги номидан номзодларни жалб этиш бўйича танлов эълон қилиниб, натижалари жамиятга тақдим этилгунга қадар, В.Тожиев ва А.Гулбоевларнинг кузатув кенгаши таркибидаги ваколатларини давом эттириш;
3. Жамият балансида ҳисобда турган, ишлаб чиқарилган йили бўйича маънан ва жисмонан эскирган, техник жиҳатдан носоз, фойдаланишга яроқсиз ҳамда қайта тиклаш имконияти мавжуд бўлмаган асосий воситаларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда давлат иштирокидаги қатор корхоналар билан ҳамкорликда, амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган “Давлат иштирокидаги корхоналар ижроия органига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом асосида тайёрланган “Buxoroneftgazparmalash” АЖ ижроия органига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомни 2-иловага мувофиқ тасдиқлаш.
5. Жамият ижроия органи аъзоларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида коллегиал бошқарув услубидан яккабошчилик бошқарув услубига ўтишини тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг коллегиал бошқарув услубидан яккабошчилик бошқарув услубига ўтиши муносабати билан жамият Уставига киритиладиган ўзгаришларни 3-иловага мувофиқ тасдиқлаш;
7. Жамиятнинг коллегиал бошқарув услубидан яккабошчилик бошқарув услубига ўтиши муносабати билан жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомига киритиладиган ўзгаришларни 4-иловага мувофиқ тасдиқлаш;
8. Жамиятнинг коллегиал бошқарув услубидан яккабошчилик бошқарув услубига ўтиши муносабати билан жамиятнинг кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомига киритиладиган ўзгаришларни 5-иловага мувофиқ тасдиқлаш;
9. “Жамиятнинг коллегиал бошқарув органи тўғрисидаги Низоми”ни бекор қилиш;
10.“Жамиятнинг яккабошчилик бошқарув органи тўғрисидаги Низоми”ини 6-иловага мувофиқ тасдиқлаш.
Жамият электрон почта манзили: Buhoro-ngp@mail.ru., акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими (+998-50) 050-26-36. Иштирокчиларни рўйхатга олиш: 2026 йил 4 декабр куни соат 9.00 дан 10.00 гача.
Ёнингизда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат бўлиши сўралади