Аудиторлик ташкилотлари диккатига

Аудиторлик ташкилотлари диккатига

«Buxoroneftgazparmalash» Aкциядорлик жамияти

2019 йил якуни буйича Миллий бухгалтерия хисоби стандартлари (МБХС), Халкаро молиявий хисобот стандартлари (ХМХС)  асосида ташки аудиторлик текшируви утказиш учун танлов эълон килади.

Танловда иштирок этадиган аудиторлик ташкилотлари Миллий сертификатлаш тизимига мувофик юкори рейтинг курсатгичларига эга буриш керак.

Такдим этилиши лозим булган хужжатлар:

– иштирокчининг танловда иштирок этиш буйича таклифи ва аудиторлик текширув утказишнинг дастлабки киймати:

– аудиторлик фаолияти билан шугулланиш хукукини берувчи лицензиянинг нусхаси:

– аудиторлик компанияси тугрисидаги маълумот:

– аудиторлик компаниянинг энг йирик мижозлари руйхати ва сохада тегишли иш тажрибаси:

– аудиторнинг малака сертификатлари ва бошка халкаро сертификатлар нусхалари:

– сугурта полисининг нусхаси.

Танловда катнашиш учун тижорат таклифлари ёпик мухрланган конвертда 15.07.2020 йилгача кабул килинади.

Ташки аудиторлик текшируви утказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш жамият  кузатув кенгаши томонидан тавсия килинган номзодлар асосида акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишида куриб чикилади.

Таклифларни юбориш учун манзил: 200900 Бухоро вилояти, Коровулбозор шахри, Буюк Ипак Йули кучаси -4 уй, «Buxoroneftgazparmalash» АЖ маъмурий биноси.

    Танлов буйича кушимча маълумотлар учун телефон: (0-365) 364-16-02; faks 364-17-96

      www.bngp.uz     buhoro-ngp@mail.ru, info@bngp.uz

Белгиланган  муддатлардан кейин юборилган тижорат таклифлари танловда иштирок этмайди.

«Buxoroneftgazparmalash» АЖ маъмурияти

E’lon

«Buxoroneftgazparmalash» акциядорлик жамияти директор лавозимига танлов эълон килинади.

Танловда иштирок этиш учун кизикиш билдирган Узбекистон Республикаси фукаролари ва чет-эл давлатлари фукаролари таклиф этиладилар.

Танлов жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил 23 июндаги карорига асосида эълон килинган.

Жойлашиш манзили: Бухоро вилояти, Коровулбозор ш., Буюк Ипак Йули кучаси, 4-уй.

Фаолиятининг асосий йуналишлари: нефт ва газ кудукларини кури шва бургулаш.

Лавозим номи: «Buxoroneftgazparmalash»  АЖ директори.

Вазифалар: Узбекистон Республикаси конунчилиги ва «Buxoroneftgazparmalash» АЖ уставига асосан жамиятнинг барча фаолият турларига умумий рахбарлик килиш.

Танлов иштирокчиларига куйиладиган талаблар:

  • Олий маълумот (махсус техник жамият фаолият йўналиши бўйича);
  • Жамият фаолияти сохасида рахбарлик лавозимларида 3 йилдан кам булмаган муддат ичида стажига эга булиш;
  • Мехнатни мухофаза килиш, техника фавсизлиги, ишлаб-чикариш санитарияси, ёнгин хафсизлиги ва саноат хафсизлиги коидалари ва нормаларини билиш;
  • Тил билиш: узбек ва рус тилларида эркин мулокот, чет-эл тилларини билиш кадирланади;
  • Жамият фаолиятига тегишли Узбекистон Республикаси конун актларини, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорлари, Узбекистон Республикаси давлат активларини бошкариш Агентлиги, махаллий хокимлик органлари хамда бошка рахбарлик ва норматив хужжатларни, корпоратив бошкарув принципларини билиш;
  • иктисодиёт соҳасида ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланган бўлмаслиги керак;
  • банкротлиги тан олинган корхонанинг ва бу вактидан икки йил ўтмаган муддатда ижроия органи вазифасини ижро этмаган ёки таркибида кирмаган бўлиши керак;
  • лицензия талабларини ва шартларини бузилиши оқибатида лицензияси бекор қилинган корхонанинг ва бу вактидан уч йил ўтмаган муддатда ижроия органи таркибида кирмаган ёки юридик шахснинг таъсисчиси бўлмаслиги керак;
  • бошка кузатув кенгашининг аъзоси билан қариндошчилик муносабатларда бўлмаслиги керак.

Танловда иштирок этиш учун номзод жамиятга такдим этиши шарт булган хужжатлар:

– такдим этилган хужжатлар руйхати ва алока маълумотлари курсатилган холда танловда иштирок этиш учун ариза;

– шахсини тасдикловчи хужжат нусхаси, мехнат дафтарчаси нусхаси ёки мехнат тажрибасини тасдикловчи хужжат, олий маълумот тугрисидаги хужжат нусхаси, хамда кушимча маълумотга эга булганлиги тугрисидаги хужжатлар нусхаси;

– 1-иловага асосан шаклда номзод анкетаси;

– тавсиянома;

– судланмаганлиги тугрисидаги маълумотнома, тегишли лавозимларни эгалаш ёки муайян фаолият турлари билан шугуланиш буйича таъкик;

– танлов таклифи (алохида конвертда елимланган холда такдим этилиши шарт).

Танлов таклифи номзод томонидан хакикатдаги молия-хужалик фаолияти курсаткичлари асосида ишлаб чикилади ва уртаистикболда корхонани ривожлантиришни стратегик режасини кузда тутилган булиши керак, бунда:

– корхонани келгуси йилга бошкариш буйича аник режаси;

– жамиятда мавжуд булган максадларни самарали бажариш ва хатарларни тахлил килиш натижалари, хамда корхона техник-иктисодий ва молиявий курсаткичларини яхшилаш ва ракобатбардошлигини ошириш буйича таклиф;

– корхонани ривожлантириш учун инвестиция жалб килиш буйича таклиф;

– корхонани асосий молия-хужалик фаолияти курсаткичларини яхшилаш буйича кутиладиган таклиф;

– жамиятда корпоратив бошкарув тизимини такомилаштириш буйича таклиф.

Аризалар илова килинган хужжатлар билан 2020 йил 23 июндан 2020 йил 24 июлгача; душанба-жума кунлари 08.00 дан 17.00 гача (махаллий вакт буйича) Бухоро вилояти, Коровулбозор ш., Буюк Ипак Йули кучаси, 4 уй манзилида кабул килинади. Электрон манзил: buhoro-ngp@mail.ru.Алока учун телефон: (0365) 364-16-02,364-17-96

Даслабки танлов утказиладиган сана: 2020 йил 28 июл куни.

Танлов утказилиши билан боглик кушимча маълумот олиш учун жамият ходимларни бошкариш булимига мурожат этишингизни сураймиз. Маъсул ходим: ходимларни бошкариш булими бошлиги – Ш.Х.Каримов.

«Buxoroneftgazparmalash» акциядорлик жамияти ЭЪЛОНИ !

«Buxoroneftgazparmalash» AЖ кузатув кенгашининг 2020 йил 27 майдаги карорига асосан Раҳматов Фаёз Ҳикматович «Buxoroneftgazparmalash» AЖ директор лавозимидан озод этилди. «Buxoroneftgazparmalash» акциядорлик жамияти ижроия органи рахбарини тайинлаш танловига қадар Жамият директори вазифисини бажариш вақтинча моддий техника таъминоти ва логистика буйича бош технологи Хусаинов Халмурзо Турамуратович зиммасига юклатилди.

Мурожаат қилиш учун манзил: Индекс: 200900 Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Буюк Ипак Йули кучаси- 4 уй. Электрон почта: buhoro-ngp@mail.ru
Маълумот учун телефонлар: (365) 364-16-02,факс 364-17-96.

«Buxoroneftgazparmalash» AJ aksiyadorlari diqqatiga!

«Buxoroneftgazparmalash» AJKuzatuv Kengashi 2020 yil 27 martsoat 11:00 da  jamiyatning  ma’muriy  binosida aksiyadorlar navbatdan tashqari umumiy yig’ilishi o’tkazilishini e’lon qiladi. Manzil:Buxoro viloyati, Qorovulbozor tumani, Buyuk Ipak Yo’li ko’chasi № 4 uy.

Yig’ilish kun tartibi:

  1. «Buxoroneftgazparmalash» AJ aksiyadorlarining  navbatdan tashqari umumiy  yig’ilishida  sanoq  komissiyasining  miqdoriy  va  shaxsiy tarkibini  tasdiqlash.
  2. «Buxoroneftgazparmalash» AJ aksiyadorlarining  navbatdan tashqari umumiy  yig’ilishining  (normativ)  reglamentini  tasdiqlash.
  3. «Buxoroneftgazparmalash» AJ   yangi    tashkiliy  tuzilmasini    tasdiqlash.

Aksiyadorlarning navbatdan tashqari umumiy yig’ilishida ishtirok etish huquqiga ega aksiyadorlar reestri shakllanadigan sana  2020 yil  21 mart.

O’zingiz bilan – pasportingizni va aksiyador vakillari – notarial idorasida tasdiqlangan ishonchnoma olib kelishingiz shart.

Aksiyadorlarni ro’yxatdan o’tkazish  2020 yil 27  mart soat 10:00 dan soat 10:45 gacha amalga oshiriladi.

Aksiyadorlar yig’ilishi chaqirilgan kundan yopilishiga qadar quyidagi ma’lumotlar bilan tanishishi mumkin:

–  «Buxoroneftgazparmalash» AJning  yangi  tashkiliy tuzilmasi.

– «Buxoroneftgazparmalash» AJning  ichki audit xulosasi.

«Buxoroneftgazparmalash» AJ Kuzatuv Kengashi

Ma’lumot  uchun  telefon/ faks : 0(365) 364-16-02/ 0(365) 364-17-96

El. Pochta manzili: buhoro-ngp@mail.ru, info@bngp.uz